Загрузка страницы

Президент ҳузурида инвестиция бўйича тақдимот: асосий маълумотлар

Президент Шавкат Мирзиёевга хорижий шериклар билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ижросининг бориши ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берилди.

Россия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари ва инвестиция дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, 22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Россия Федерацияси билан муваффақиятли савдо-иқтисодий ҳамкорликка ёрқин мисолдир.

2023 йил якунида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб 10 миллиард долларга етди.

Ушбу кўрсаткични 2030 йилга қадар икки баробарга кўпайтириш мақсад қилинган. Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2023 йилда 700 дан зиёд янги корхона ташкил этилди. Ўтган йили Россиянинг 3 миллиард долларга яқин инвестициялари ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 5 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.

Умуман, “Иннопром” доирасида 4 миллиард долларлик битимлар тўплами имзоланди.
2-3 май куни эса дунёнинг 93 та мамлакатидан 2,5 минг меҳмон иштирокида Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида ўтган ишбилармонлик тадбирлари якунида умумий қиймати 26,6 миллиард долларлик инвестиция битимлари ва экспорт шартномалари имзоланди.
Улар орасида қурилиш, “яшил” энергетика, тоғ-кон саноати, инфратузилма, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик лойиҳалар бор.

Форум натижалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан имзоланган инвестиция ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилди. Унда барча босқичлар, муддатлар ва масъуллар аниқ белгиланди. Шунингдек, форумда ҳамда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида хорижий инвесторлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни жорий қилиш бўйича “йўл харита”си ишлаб чиқилган.

Давлатимиз раҳбари ҳисоботни тинглаб, “йўл харита”ларининг барча бандлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб боришни топширди.

Мутасаддиларга тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида истиқболли лойиҳалар тўпламини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Видео Президент ҳузурида инвестиция бўйича тақдимот: асосий маълумотлар канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 мая 2024 г. 1:15:15
00:03:24
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emak"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsinЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика