Загрузка страницы

"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 апрел 2021 йил | Tahlilnoma

"Таҳлилнома" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Ҳаётимизнинг яна етти куни ортда қолди ва одатдагидек Таҳлилнома орқали ўтган етти кунда содир бўлган воқеалар шарҳига киришамиз. Ҳа, бугун инсоният жуда қийин вақтни ўз бошидан кечирмоқда, аммо ҳар қандай қийинчилик ҳаётимиз йўлларида муаммоларининг энг мақбулини топишга тажриба ҳамдир.
29 март куни Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши, келгусида умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган яна 18 та лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
30 март куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Венгрия давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирадаги учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон–Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқладилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
Сўнг оммавий ахборот воситалари учун брифинг бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Юқори Чирчиқ туманида очилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказини бориб кўрди.
Марказда «in vitro», ўсимликлар патологияси, картошкани сақлаш физиологияси, сифат назорати бўйича лабораториялар ташкил этилган.
Меҳмонлар фермерлар учун ташкил этилган агрохизматлар маркази, юртимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техника ва технологияларни ҳам кўздан кечирди.

Видео "Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 апрел 2021 йил | Tahlilnoma канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 апреля 2021 г. 1:39:35
02:03:43
Другие видео канала
Тақдимотга тайёр "Тез ёрдам" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimТақдимотга тайёр "Тез ёрдам" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimХорижий давлатдаги ватандошларнинг фарзандлари учун "Анор" лойиҳасиХорижий давлатдаги ватандошларнинг фарзандлари учун "Анор" лойиҳасиМактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarМактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarКосметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКосметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingНима учун ўғил ва қизларнинг таълимига бир хил эътибор бериш муҳим? | MinbarНима учун ўғил ва қизларнинг таълимига бир хил эътибор бериш муҳим? | MinbarXXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...XXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...Қадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryo"Таскин": Психолог Нилуфар Тожибоева билан жонли мулоқот(жонли эфир)| Taskin"Таскин": Психолог Нилуфар Тожибоева билан жонли мулоқот(жонли эфир)| TaskinБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlariБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlari"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusi"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusiҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...1997 йилда голландиялик режиссёр суратга олган "Чиптасиз" филми тарихи | Kino tarixidan1997 йилда голландиялик режиссёр суратга олган "Чиптасиз" филми тарихи | Kino tarixidan"Искандар Зулқайнар ҳақида ривоят" Меҳриддин Раҳматов ижросида | Rivoyat"Искандар Зулқайнар ҳақида ривоят" Меҳриддин Раҳматов ижросида | RivoyatКелажагимдан қўрқаман...оилада эрка қизман... | TaskinКелажагимдан қўрқаман...оилада эрка қизман... | TaskinЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiЖадидлар даври педагогикаси тарихи| Tarixiy savolЖадидлар даври педагогикаси тарихи| Tarixiy savol"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | Repertuar"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | RepertuarПрофессор Улуғбек Ҳамдамовнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liПрофессор Улуғбек Ҳамдамовнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liИжтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизими | Mening huquqimИжтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизими | Mening huquqim
Яндекс.Метрика